Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Президентнинг махсус вакили Қатарнинг Ўзбекистон ва Афғонистондаги элчиси билан учрашди

Президентнинг махсус вакили Қатарнинг Ўзбекистон ва Афғонистондаги элчиси билан учрашди

Президентнинг махсус вакили Қатарнинг Ўзбекистон ва Афғонистондаги элчиси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Қатар Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, шунингдек Афғонистон бўйича савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Қатар томони 2025 йил ҳар йили декабрь ойида ўтказиладиган Доҳа форуми доирасида Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича алоҳида сессияни ташкил этишга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда афғон йўналиши бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга ўзаро тайёр эканликлари билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг