Президент Мирзиёев Карачига юк рейслари ва Лаҳорга йўловчи рейсларини йўлга қўйишни эълон қилди
Президент Мирзиёев Карачига юк рейслари ва Лаҳорга йўловчи рейсларини йўлга қўйишни эълон қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил апрелидан бошлаб Ўзбекистондан Карачи шаҳрига мунтазам юк рейслари ва Лаҳор шаҳрига тўғридан-тўғри йўловчи авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исломободда бўлиб ўтган бизнес-форум чоғида маълум қилди.
Давлат раҳбари, шунингдек, ҳозирда Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича юк ташишлар йўлга қўйилганини таъкидлаб, бу минтақавий логистика ва савдони ривожлантириш учун янги имкониятлар очаётганини қайд этди.
Жорий йилда Ўзбекистон ва Покистон ҳудудлари биринчи форумини ўтказиш режалаштирилмоқда. Ушбу тадбир ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки мамлакат ўртасида ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш учун муҳим майдонга айланади.