Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Президент Матбуот хизматида қатор тайинловлар амалга оширилди
Президент Матбуот хизматида қатор тайинловлар амалга оширилди

Президент Матбуот хизматида қатор тайинловлар амалга оширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 3 февралдаги фармойишига муқофиқ Президент Матбуот хизматининг таркибий бўлинмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди. Хусусан, Президент Матбуот хизмати ҳузурида янги ташкил этилган Медиа-марказ директори этиб Салихов Ҳусан Равшанович тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг ахборот-таҳлилий ишлар шўъбаси бош консультанти этиб Азимов Хуршид Маъмурович, Усмонов Бобирбек Собирович мазкур шўъбанинг етакчи консультанти этиб тайинланди. Шунингдек, Самадов Анвар Жовлиевич Президент Матбуот хизмати тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш шўъбасининг етакчи консультанти этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР