Валюта курслари 11/11/2025
$1 – 12014.94
UZS – -0.38%
€1 – 13900.08
UZS – -0.12%
₽1 – 148.31
UZS – -0.38%
Қидириш
Президент матбуот котиби ОАВ эркинлиги бўйича EХҲТ вакили билан учрашди

Президент матбуот котиби ОАВ эркинлиги бўйича EХҲТ вакили билан учрашди

Президент матбуот котиби ОАВ эркинлиги бўйича EХҲТ вакили билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Алоқа департаменти бошлиғи ва Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистонга ташриф буюрган ЙХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашди.

Суҳбат чоғида 13-14 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган EХҲТнинг “Хабардор ва барқарор жамиятлар учун оммавий ахборот воситаларининг ҳаётийлигини таъминлаш” мавзусидаги 25-Марказий Осиё медиа конференциясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон бундай нуфузли минтақавий платформага мезбонлик қилаётгани мамлакатимизнинг сўз эркинлиги ва медиа муҳитини ривожлантириш борасидаги ютуқларининг эътирофи экани мамнуният билан қайд этилди.

Конференция оммавий ахборот воситалари, журналистлар фаолияти ҳамда медиа соҳаси иқтисодий асосларининг барқарорлигини, жамиятни ишончли ва тасдиқланган маълумотлар билан таъминлаш масалаларини батафсил муҳокама қилишга қаратилган.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, стратегик коммуникациялар, медиасаводхонлик ва фактчекингни ривожлантириш, Ўзбекистонда хорижий ва халқаро оммавий ахборот воситалари фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳақида маълумот берди. Дезинформацияга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ҳамкорлик истиқболлари – тажриба алмашиш, журналистлар малакасини ошириш, қўшма тренинглар ва таълим дастурларини ўтказиш, EХҲТ етакчи экспертларининг Ўзбекистондаги тадбирларда иштирок этиши юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар эркин ва масъулиятли оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш манфаатлари йўлида очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг