Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Президент: Гулистондги кафеда ҳалок бўлганлар оилаларига 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилади

Президент: Гулистондги кафеда ҳалок бўлганлар оилаларига 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилади

Президент: Гулистондги кафеда ҳалок бўлганлар оилаларига 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сирдарё вилояти халқ депутатлари Кенгаши сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги кафеда рўй берган портлаш натижасида ҳалок бўлган фуқаролар оилаларига чуқур таъзия билдирди.

Давлат раҳбари уч кун муддатда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратишни топширди.

Ҳозирда Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази директори раҳбарлигида ўн нафар малакали шифокор жабрланганларга бепул тиббий ва психологик ёрдам кўрсатмоқда. Шу билан бирга, масъул идораларга фожиа сабабларини қисқа муддатда аниқлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш вазифаси юклатилади.

Президент содир бўлган воқеа фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича бутун тизим учун жиддий сабоқ бўлиши кераклигини таъкидлади. Қишки мавсумда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча масъул хизматларни куну-тун ишлаш тартибига ўтказиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг