PREMIER Electrotech 2025 йилда экспорт ҳажмини беш баравар оширишни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "PREMIER Electrotech" компанияси 2024–2025 йилларда ўзининг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада кенгайтирмоқда.
Компаниянинг экспорт ҳажми 2024 йилда $3 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2025 йилга мўлжалланган экспорт режаси — $15 миллион долларга тенг!
"PREMIER Electrotech" компанияси 2024 йилда Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Покистон ва Саудия Арабистони каби давлатларда ўтказилган халқаро кўргазмаларда фаол иштирок этди.
2025 йил учун асосий экспорт бозорлари: Озарбайжон – $2 млн, Россия – $2 млн, Қозоғистон – $3.5 млн, Тожикистон – $5 млн
Қирғизистон билан ҳам экспорт бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Компания томонидан 10 дан ортиқ турдаги маиший техника маҳсулотлари — совуткич, телевизор, газ плита, кондиционер, чангютгич, кир ювиш машинаси, дудбўрон, микротўлқинли печь ва бошқалар экспорт қилинмоқда.
Ўзбек бренди сифатида "PREMIER Electrotech" минтақавий бозорларда ўз ўрнини мустаҳкамлаб, экспорт географиясини кенгайтиришда давом этмоқда.