Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
“Premier Electronics” — Афғонистонда 3-савдо дўконини очди

“Premier Electronics” — Афғонистонда 3-савдо дўконини очди

“Premier Electronics” — Афғонистонда 3-савдо дўконини очди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Афғонистон бозорида электротехника маҳсулотларига бўлган талаб тез суръатлар билан ортиб бормоқда. Бу эса мазкур йўналишни истиқболли ва улкан имкониятларга эга бозор сифатида намоён этмоқда.

Мазкур жараённинг амалий натижаси сифатида, "Ўзелтехсаноат" уюшмасига аъзо “Premier Electronics” компанияси Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида ўзининг учинчи савдо дўконини очди.

Компаниянинг расмий дилери — Муҳаммад Ҳошим сўзларига кўра, ушбу дўконларда "Премиер" бренди остида ишлаб чиқарилган 10 турдаги маиший техника маҳсулотлари аҳолига тақдим этилмоқда. Маҳсулотлар ўзининг сифати, замонавий дизайни ва ишончлилиги билан Афғонистон бозорида рақобатбардош ўринни эгалламоқда. Яқин икки ой ичида эса компания Ҳирот ва Қобул шаҳарларида ҳам янги савдо дўконларини очишни режалаштирган.

Шу билан бирга, уюшма ташаббуси билан "Uzelectronics" мультибренд савдо маркази ҳам фаолият бошлаши кутилмоқда. Бу эса мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳамда ўзбек маҳсулотларини Афғонистон бозорида кенг танитишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР