Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Пўлат Бобожонов кадрлар сиёсати бўйича Президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг собиқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов кадрлар сиёсати бўйича Президент маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тегишли фармонни 3 март куни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев имзолади.
Шунингдек, шу куннинг ўзида генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов қарийб саккиз йил давомида бошқарган Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди.
ИИВнинг янги раҳбари этиб Азиз Тoшпўлатов тайинланди. Унинг тайинланиши тўғрисидаги фармонни ҳам Президент имзолади.