Валюта курслари 03/12/2025
$1 – 11880.93
UZS – -0.12%
€1 – 13794.95
UZS – -0.23%
₽1 – 153.28
UZS – 0.2%
Қидириш
Пойтахтимизда анъанавий "Асал байрами" бошланди

Пойтахтимизда анъанавий "Асал байрами" бошланди

Пойтахтимизда анъанавий "Асал байрами" бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2-11 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги "Анҳор” боғи ҳудудида олтинчи марта “Асал байрами” миллий асаларичилик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро кўргазма-ярмаркасини ўтказилмоқда.

Тадбир “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Асаларичилик тармоғидаги изчил ислоҳотлар натижасида 2025 йилда асаларичилик билан шуғулланувчи субъектлар сони 35 мингтага етди — 2024 йилга нисбатан 9 фоиз, 2017 йилга нисбатан эса 2,3 баробар кўп.

Асалари оилалари 1,8 млн донани ташкил этиб, асал етиштириш ҳажми 17 минг тоннага етди. Экспортда ҳам ижобий динамика кузатилди: Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Арманистонга асалари пакетлари экспорти 3,26 млн долларга етди.

Ярмарка доирасида мамлакатнинг барча ҳудудларидан 400 дан ортиқ асаларичилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектлар ҳамда соҳанинг 1500 га яқин илғор мутахассиси иштирок этмоқда.

Шунингдек, Россия, Хитой, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиядан нуфузли меҳмонлар, илмий-тадқиқот институтлари профессорлари, олимлар ва кўп йиллик тажрибага эга экспертлар ташриф буюрди. Тадбирнинг халқаро нуфузини янада ошириб, Жаҳон озиқ-овқат ташкилоти (ФАО) ва Халқаро ИКАРДАнинг минтақавий вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг