Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Пойтахтда шаҳар транспортини яхшилаш мақсадида 50 километрдан ортиқ узунликдаги BRT тизими яратилади

Пойтахтда шаҳар транспортини яхшилаш мақсадида 50 километрдан ортиқ узунликдаги BRT тизими яратилади

Пойтахтда шаҳар транспортини яхшилаш мақсадида 50 километрдан ортиқ узунликдаги BRT тизими яратилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025–2030 йиллар давомида Тошкент шаҳрида тезюрар автобуслар тизими — BRT (Bus Rapid Transport) учун деярли 51 километр узунликда алоҳида ҳаракат йўлаклари барпо этиш режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Ҳайдаров “Oʻzbekiston 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа доирасида шаҳарга кириш ва чиқиш постларини ҳам кўчириш назарда тутилган бўлиб, мазкур таклиф Президент Шавкат Мирзиёев томонидан маъқулланган.

Бахтиёр Ҳайдаров таъкидлашича, BRT тизимининг умумий узунлиги 50,6 километрни ташкил этади. Тизим Тошкентнинг 10 та кўчасида жорий этилади, бу борада Шота Руставели кўчасидаги ҳаракатни ташкил этиш тажрибаси ҳисобга олинади.

Яқин беш йил ичида BRT қуйидаги йўналишларда жорий этилади: Шота Руставели (5,1 км), Шаҳрисабз (3,2 км), Амир Темур (5,7 км), Янги Сергели (5,3 км), Махтумқули (1,3 км), Мирзо Улуғбек – Феруза – Юзиробод (10,4 км), Лутфий ва Муқимий (5,9 км), Нуравшон (3,7 км), Қоратош – Кўкча дарвоза (4 км) ҳамда Алишер Навоий – Беруний (6 км).

Лойиҳанинг умумий қиймати 126 миллион долларга баҳоланмоқда. У амалга оширилгандан сўнг, 2030 йилга бориб, тизим орқали йилига тахминан 1,14 миллион йўловчи ташилиши таъминланади.

Кутилаётган натижаларга кўра, автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлиги соатига 18 километрдан 23 километргача ошади, рейслар орасидаги интервал 20 дақиқадан 8–10 дақиқагача қисқаради, шаҳар марказигача бўлган саёҳат вақти эса 45 дақиқадан 34 дақиқагача камаяди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг