Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 03/06/2025 Пойтахтда фожеали ЙТҲ: скутер ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди

Пойтахтда фожеали ЙТҲ: скутер ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2 июн куни тунги соатларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, унинг оқибатида инсон ҳалок бўлди.

Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, авария соат 23:50 ларда Мирзо Турсунзода ва Меҳригия кўчалари чорраҳасида содир бўлган.

Скутер ва Damas русумидаги автомашина тўқнашуви натижасида Damas ағдарилиб кетган. Афсуски, скутер ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми — «Йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, инсон ўлимига сабаб бўлган ҳолат» бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу модда санкциясига кўра, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва муайян ҳуқуқларни чеклаш жазоси назарда тутилган.

Айни пайтда ҳодисанинг барча жиҳатларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг