Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Полиз экинлари етиштириш ҳажми 8,3 % га ошган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 369,3 минг тонна полиз экинлари етиштирилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,3 % га ошган.
Хўжалик тоифалари бўйича уларнинг ҳажми қуйидагича:
фермер хўжаликларида – 123,5 минг тонна
деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 235,7 минг тонна
қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 10,1 минг тонна