Покистоннинг “CCL Holdings” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 24 июнь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Покистоннинг етакчи фармацевтика компанияси “CCL Holdings” раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди.
"CCL Holdings" - 1965 йилда асос солинган, ривожланаётган мамлакатларда аҳоли соғлиғини сақлаш, шахсий гигиена ва маиший эҳтиёжларни таъминлашга қаратилган етакчи фармацевтика компаниядир. Компания дунё бўйлаб 23 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади, 3 000 дан зиёд мутахассислар ишлайди. Юқори даражадаги ишлаб чиқариш базаси ва R&D салоҳияти билан инсон саломатлигини яхшилашга интилувчи, барқарор келажак сари йўналтирилган компаниядир.
Учрашув давомида агентлик директори меҳмонларга "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери, унинг имкониятлари ва инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида тақдимот ўтказди.
Мулоқот чоғида давлат харидлари дастури, соҳа регуляторикаси, тиббий суғурта тизими ва унинг фармацевтика тармоғига таъсири юзасидан масалалар муҳокама қилинди.
“CCL Holdings” компанияси вакиллари нафaқат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси бозорларидаги истиқболларга қизиқиш билдириб, минтақага кириш имкониятларини ўрганиш нияти борлигини таъкидладилар.