Валюта курслари 22/07/2025
$1 – 12603.52
UZS – 0.2%
€1 – 14676.80
UZS – 0.3%
₽1 – 160.94
UZS – 0.39%
Қидириш
Ўзбекистон 22/07/2025 Покистонда оғир вазиятга тушиб қолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Покистонда оғир вазиятга тушиб қолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари сайъ-ҳаракатлари билан Покистонда оғир вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз оиласи бағрига қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон фуқароси Е.Х. мамлакатимиз элчихонасига мурожаат қилиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолганини, вақтинчалик турар жой ва кундалик эҳтиёжлар учун зарур маблағга эга эмаслигини маълум қилиб, ёрдам сўраган.

Ватандошимизнинг мурожаати элчихона томонидан алоҳида назоратга олиниб, қисқа фурсат ичида зарур консуллик-ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилди.

Юртдошимизга Ўзбекистонга қайтиш учун тегишли консуллик гувоҳномаси расмийлаштирилди ва элчихона ходимлари ҳамда ҳомийлар кўмагида авиачипта харид қилинди. Е.Х. куни кеча "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Исломобод-Тошкент авиарейси билан Ватанга қайтарилди.

Ватандошларимизни ҳар қандай ҳолатда ёлғиз қолдирмаслик, уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатиш – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг