Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Покистонда “Made in Uzbekistan” миллий стенди доирасида фармацевтика салоҳияти намойиш этилмоқда

Покистонда “Made in Uzbekistan” миллий стенди доирасида фармацевтика салоҳияти намойиш этилмоқда

Покистонда “Made in Uzbekistan” миллий стенди доирасида фармацевтика салоҳияти намойиш этилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари Покистон Ислом Республикасининг Исломобод шаҳрида “Made in Uzbekistan” миллий стенди остида ташкил этилган халқаро кўргазмада фаол иштирок этмоқда.

Кўргазма доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари, тиббий буюмлар, тиббий техника ҳамда биологик фаол қўшимчалар намойиш этилмоқда. Миллий стенд иштирокчилар ва хорижий ҳамкорлар томонидан эътибор билан кузатилмоқда.

Кўргазманинг очилиш маросимида Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг саноат ва ишлаб чиқариш масалалари бўйича махсус ёрдамчиси Харун Ахтар иштирок этиб, “Made in Uzbekistan” миллий стенди, жумладан, фармацевтика йўналишида тақдим этилган лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида Харун Ахтар Ўзбекистон фармацевтика тармоғининг салоҳиятини юқори баҳолаб, икки мамлакат ўртасида мазкур соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР