Валюта курслари 13/11/2025
$1 – 11972.35
UZS – -0.15%
€1 – 13852.01
UZS – -0.1%
₽1 – 147.52
UZS – -0.02%
Қидириш
Покистон компаниялари Ўзбекистон фармацевтика саноати билан ҳамкорликни муҳокама қилишди

Покистон компаниялари Ўзбекистон фармацевтика саноати билан ҳамкорликни муҳокама қилишди

Покистон компаниялари Ўзбекистон фармацевтика саноати билан ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 12 ноябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Покистоннинг "JHK Pharma" ҳамда Fozan "Pharmaceutical Industries" компаниялари раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Тадбирлар давомида фармацевтика соҳасида ҳамкорлик истиқболлари, инвестиция имкониятлари ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

"JHK Pharma" компанияси инфузион эритмалар ва тиббий воситалар ишлаб чиқариш соҳасида катта тажрибага эга бўлиб, Марказий Осиё бозорида фаолият юритиш имкониятларини ўрганиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрди.

Компания вакилларига агентликнинг фаолияти, фармацевтика кластери ва мавжуд инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

"Fozan Pharmaceutical Industries" компанияси билан бўлган учрашувда эса фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни халқаро стандартлар асосида йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, янги сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда табиий маҳсулотлар - herbs йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Агентлик директори Абдулла Азизов учрашувлар давомида Ўзбекистон ҳукумати томонидан фармацевтика саноати мамлакат иқтисодиётининг янги драйвери сифатида белгиланганини таъкидлади.

Шунингдек, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, фармацевтика соҳасидаги давлат сиёсати, экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари ҳамда "Tashkent Pharma Park" фармацевтка кластери фаолияти бўйича тақдимот ўтказилди.

Учрашувлар самарали ва конструктив руҳда ўтди. Томонлар фармацевтика соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзаро англашувга эришдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг