Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Ўзбекистон 31/07/2025 Пиротехника буюмларининг муомаласи тартибга солинмоқда

Пиротехника буюмларининг муомаласи тартибга солинмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мулкни ҳимоя қилиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, сўнгги пайтларда пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи ва улардан фойдаланиш ҳолатларининг кўпайиши, фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибига салбий таъсир кўрсатиб, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Қонун лойиҳаси билан хавфли турдаги пиротехника буюмларининг муомаласига нисбатан чекловлар, пиротехника буюмларининг эркин ва чекланган муомаласи бўйича талаблар, хусусан, улардан оммавий тадбирларда, саноат ва ҳарбий мақсадларда фойдаланиш асослари белгиланмоқда.

Хавфлилик даражаси юқори бўлмаган бенгал маёқчалари, турли эффектлар беришда ишлатиладиган стол фонтанлари каби пиротехника буюмларидан фойдаланишга чеклов ўрнатилмайди.

Қонун лойиҳасида пиротехника буюмларидан ноқонуний фойдаланганлик учун белгиланган маъмурий жазо чорасини кучайтириш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши пиротехника воситалари муомаласи соҳасида самарали давлат назоратини ўрнатиш, уларнинг ноқонуний айланишини олдини олиш, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг