Валюта курслари 10/03/2026
$1 – 12191.25
UZS – 0.13%
€1 – 14111.37
UZS – -0.28%
₽1 – 154.20
UZS – -0.57%
Қидириш
Пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади

Пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади

Пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ипакчилик соҳасини янги тизим асосида ривожлантириш ҳамда озуқа базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан: пилла етиштирувчиларга (ипак қурти боқувчи ва касаначиларга) “маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарори асосида пиллачилик кластери ҳақиқатда пилла учун тўлаб берган маблағларнинг 35 фоизи миқдорида субсидия ажратилади;

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (Ўрмон агентлиги) балансидаги ер майдонларида ташкил этиладиган тутзорларда пилла кооперативи тузиш мақсадлари учун ушбу кооператив аъзоси ҳисобланадиган камбағал оилаларга (1 та оиланинг 1 нафар аъзосига фақат 1 марта) 4 млн сўмдан субсидия ажратилади;

ипак қуртини парваришлашда зарур бўладиган асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш учун касаначиларга 3 йил муддатга БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади;

уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган ҳар бир мавсумий ишчи ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараваридан ошмаган қисми компенсация қилиб берилади.

2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар:

пиллачилик кластерларининг пилла етиштириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлари мол-мулк солиғи ҳамда улар эгаллаган ер участкалари ер солиғидан озод қилинади;

ипакчилик фаолиятидан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 70 фоизини ташкил этган ипакчилик корхоналарига фойда солиғи 2 фоиз миқдорида белгиланади;

ипак мато ва ипакдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни жорий қилган корхоналар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз ставкада

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар ипак қурти уруғларини тайёрлаш ва қуртхоналарда пилла етиштириш бўйича мавсумий ишларга жалб қилинган аҳолининг мазкур фаолиятдан олган даромади даромад ва ижтимоий солиқларнинг солиққа солиш объекти сифатида ҳисобланмайди.

Tомчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатлари учун янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан 8 млн сўмгача субсидия тақдим этилади.

Майдони 2 ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станцияси ва сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизига, бироқ 150 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия тақдим этилади.

Мавжуд тутзорларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ҳокимликлари томонидан олиб қўйиш ҳамда улар жойлашган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш қатъий тақиқланади.

2026 йил 1 сентябрга қадар “pillachilik.uz” электрон платформаси (Платформа) ишга туширилади. Бунда:

мавжуд тутзорлар ер майдонлари, пилла етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар рўйхати, мақсадли кўрсаткичлар ва тузилган шартномалар, ипак қурти уруғининг тарқатилиши ҳамда пилла ҳосилини қабул қилиш жараёнлари Платформада акс эттириб борилади;

Платформа доирасида пилла етиштириш агротехникаси қоидалари тўғрисида ўқув қўлланмалар ва медиаконтентларни ўз ичига олган мобил илова ишлаб чиқилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг