Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Пекинда Хитой-Европа мультимодал коридорининг истиқболлари ва автомобиль транспортини рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пекин шаҳрига амалга оширилган хизмат сафари давомида транспорт вазири Илҳом Махкамов ва Хитой Халқ Республикаси транспорт вазири Лю Вей ўртасида икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Томонлар учрашувда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда эришилган сезиларли ютуқларни таъкидлаб, йирик инфратузилма ва транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини муҳокама этишди.

Булар қаторида "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўлини қуриш, "Хитой – Европа" мультимодал транспорт йўлагини ривожлантириш, шунингдек, мамлакатлар ўртасида автомобиль ташувлари учун рухсатнома бланкаларини электрон тарзда алмашишга ўтиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг