Валюта курслари 29/08/2025
$1 – 12482.38
UZS – 0.56%
€1 – 14540.72
UZS – 1.07%
₽1 – 155.23
UZS – 0.62%
Қидириш
Ўзбекистон 28/08/2025 Пекинда Ўзбекистон иштирокида ШҲТга аъзо давлатлар маданий мероси кўргазмаси очилди

Пекинда Ўзбекистон иштирокида ШҲТга аъзо давлатлар маданий мероси кўргазмаси очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пекин шаҳрида 16 ноябрга қадар Хитой Миллий музейида бўлиб ўтадиган “Тамаддунларнинг порлоқ буржи: ШҲТ мамлакатлари миллий музейларининг маданий мероси” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Экспозицияда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Тянсзин саммити арафасига бағишланган бўлиб, унда аъзо мамлакатларнинг 10 та пешқадам музейларидан 220 та ноёб осори атиқалар тўпланган.

Унда юртимиз Давлат тарих музейи ва Давлат санъат музейи коллекцияларига мансуб 27 та экспонат билан иштирок этмоқда. Намойишга қўйилган ашё ва буюмлар орасидан мамлакатнинг ҳашаматли ва кўп асрлик маданий меросини акс эттирувчи нодир археологик топилмалар, деворий суратлар, ўрта асрлар ҳунармандчилиги намуналари ҳамда ХИХ-ХХ асрларга оид амалий санъат асарлари ўрин олган.

Кўргазма ШҲТ мамлакатларининг бой мероси ва Буюк Ипак йўли бўйлаб ўтган тарихий алоқаларини ёрқин намойиш этувчи муҳим маданий мулоқот майдонига айланганини таъкидламоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг