Валюта курслари 09/07/2025
$1 – 12712.09
UZS – 0.28%
€1 – 14927.81
UZS – 0.36%
₽1 – 162.64
UZS – 1.0%
Қидириш
Спорт 09/07/2025 "Пахтакор" бош мураббий Педру Морейра билан ўзаро келишув асосида хайрлашди

"Пахтакор" бош мураббий Педру Морейра билан ўзаро келишув асосида хайрлашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Пахтакор" футбол клуби бош мураббий Педру Морейра ва унинг мураббийлар штаби билан ҳамкорликни якунлаганини эълон қилди.

Клуб баёнотида томонлар шартномани ўзаро келишувга асосан бекор қилгани таъкидланган. Клуб раҳбарияти португалиялик мутахассис ва унинг ёрдамчиларига амалга оширилган меҳнатлари учун миннатдорлик билдириб, уларга келгусидаги фаолиятларида омад тилаган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил май ойидан бери Педру Морейра қисқа муддатли таътилда бўлган ва бош мураббий вазифасини Камолиддин Тожиев бажариб келаётган эди.

Шунингдек, май ойидан бери жиддий жароҳат туфайли майдонга чиқмаган бразилиялик ярим ҳимоячи Жонатан Лукка билан ҳам шартнома бекор қилингани маълум қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг