Паулу Бенту Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаришдан бош тортди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Португалия миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Паулу Бенту Ўзбекистон миллий жамоасини бошқариш таклифини рад этди, деб хабар бермоқда A Bola нашри.
Нашр маълумотларига кўра, португалиялик мутахассис шартнома шартларини карьерасининг бу босқичида ўз кутган даражасига мос эмас, деб ҳисоблаб таклифни қабул қилмаган.
56 ёшли Паулу Бенту аввал “Спортинг”, “Крузейро”, “Олимпиакос” ва “Чунцин Лифань” клубларини бошқарган. У Португалия (2010–2014), Жанубий Корея (2018–2022) ва БАА (2023–2025) терма жамоаларига бошқарган фаолияти ҳам бор.
Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш таклифини Германия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв ҳамда Туркия термаси собиқ устози Фатих Терим ҳам рад этган эди.