Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 05/04/2025 Парламентлараро иттифоқ Президенти билан истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Парламентлараро иттифоқ Президенти билан истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ Президенти Тулия Эксон билан учрашди.

Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг Парламентлараро иттифоқ билан доимий ҳамкорлиги, шунингдек, тез кунда Тошкентда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеяси дастури, тадбирга доир режалар ва янги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Учрашувда таъкидланганидек, Парламентлараро иттифоқ ассамблеясининг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатимиздаги ижтимоий ислоҳотлар, ижтимоий соҳага катта эътибор ва парламентимизнинг халқаро майдондаги ташаббускор фаолиятининг ёрқин ифодасидир.

Шунингдек, Тошкент декларацияси Парламентлараро иттифоқ учун янги “йўл харитаси”ни белгилаб, у ижтимоий тараққиётга қаратилган муҳим ташаббусларнинг амалга оширилишига асос бўлиб хизмат қилади.

Учрашувда томонлар Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги ва истиқболли режалар юзасидан ҳам фикр алмашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг