Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 16/06/2025 Паркент туманида уч нафар бола чўкиб кетди: жиноят иши қўзғатилди

Паркент туманида уч нафар бола чўкиб кетди: жиноят иши қўзғатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Паркентсой” канали ўзанида ҳосил бўлган сув ҳавзасида уч нафар ёш бола чўкиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Текширув натижасига кўра, канал участкасининг бир қисмида 20х40 метр ўлчамда ва тахминан 2 метр чуқурликда сунъий сув ҳавзаси ҳосил бўлгани аниқланди. Ушбу сув ҳавзаси ҳеч қандай тўсиқ билан ўралмаган ва огоҳлантирувчи белгилар билан жиҳозланмаган. Шунингдек, маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмаган ва хавфли ҳолатни бартараф этиш учун зарур чоралар кўрилмаган.

Фожиа 14 июнь куни тушдан сўнг содир бўлди: болалар гуруҳи каналнинг қуриб қолган ўзанига боришган, у ердаги чуқурликда тўпланган сувда эса уч нафар ўқувчи — 13, 12 ва 11 ёшли ўғил болалар — чўкиб кетишган. Улар бир мактабда таҳсил олишган.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси («Касбий мажбуриятни лозим даражада бажармаслик») ва 207-моддаси («Халатпарастлик») бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тергов органлари фожианинг барча жиҳатларини аниқлаш мақсадида зарур процессуал ҳаракатларни бошлаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг