Валюта курслари 12/12/2025
$1 – 12047.45
UZS – 0.22%
€1 – 14099.13
UZS – 0.79%
₽1 – 151.90
UZS – -2.31%
Қидириш
Парагвай Президенти “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюрди

Парагвай Президенти “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюрди

Парагвай Президенти “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу кунларда Парагвай Республикаси Президенти Сантяго Пеня мамлакатимизга расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Мартабали меҳмон бугун “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюриб, мамлакатимизда спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишди.

Жаноб Пеняга ташриф давомида Спорт вазири Адҳам Икрамов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамроҳлик қилди.

Парагвай Президенти давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бунёд этилган ушбу ноёб мажмуа мамлакатда спортни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини, мажмуа унда ёрқин таассурот қолдирганини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг