Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Иқтисод 10/07/2025 «ЎзтемирйўлКонтейнер» АЖ Ланчжоу шаҳрида юкларни консолидация қилиш пункти очди ва янги шартномалар имзолади

«ЎзтемирйўлКонтейнер» АЖ Ланчжоу шаҳрида юкларни консолидация қилиш пункти очди ва янги шартномалар имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ Гансу провинцияси билан логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда: Ланчжоу шаҳрида юкларни консолидация қилиш пункти ташкил этилди.

«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ бошқаруви раиси M.K. Мирхамидовнинг Хитой давлатига ташрифи доирасида 8 июль куни Гансу провинцияси Савдо департаменти раҳбари Чжан Юн билан музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, жумладан, давлатлараро темирйўл ташувлари ҳажмини ошириш, транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича юк оқимини жалб этиш борасидаги қўшма саъй-ҳаракатларни муҳокама қилдилар.

Ўз навбатида, жаноб Чжан ушбу йўналишда субсидия сиёсатини узайтиришга тайёр эканини билдириб, бу Гансу – Қашгар – Марказий Осиё йўналиши бўйича барқарор юк ташувларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишини таъкидлади.

Логистика ва савдо бўйича Халқаро форумнинг навбатдаги сессияси доирасида «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг Гансу Интернатионал Логистисс Гроуп билан биргаликда Ланчжоу эркин иқтисодий зонаси ҳудудида юкларни консолидация қилиш пунктининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур йиғиш пункти «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ мижозларининг юкларини консолидация қилиш (бирлаштириш) мақсадида ташкил этилди.

Шунингдек, ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ Хитойнинг бир қатор логистика компаниялари билан ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумларини имзолади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг