"Ўзсувтаъминот" 2026 йилга қадар аҳолининг 83,5 фоизини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни режалаштирмоқда
"Ўзсувтаъминот" 2026 йилга қадар аҳолининг 83,5 фоизини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Ўзсувтаъминот" АЖ компанияси 2026 йилда асосий вазифа сифатида аҳолининг ичимлик суви билан қамровини 83,5 фоизга оширишни белгилади. Компания матбуот хизмати раҳбари Акмал Муродов бу борада 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йилга мўлжалланган режалар ҳақида брифингда маълумот берди.
2025 йил натижаларига кўра, тозаланган ичимлик суви билан биринчи марта 715 минг киши таъминланди, яна 2 миллион 300 минг киши сифатли сувга яхширланган кириш имкониятига эга бўлди.
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2 триллион 250,1 миллиард сўм маблағ сарф қилинди.
Ўтган йил давомида 973 километр ичимлик суви тармоқлари ва 336,5 километр канализация тармоқлари ўтказилди, 67 та сув таъминоти объектлари ва 35 та чиқинди сувни йўқотиш объектлари қурилди.