Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 12/10/2016 ЎзР ТИВ раҳбари Қувайт Элчисини қабул қилди
ЎзР ТИВ раҳбари Қувайт Элчисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 12-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қувайт Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад Холид Абдулла ал-Жийранни қабул қилди.

Мулоқот давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги, жумладан Ислом ҳамкорлик ташкилоти, БМТ ва бошқа халқаро тузулмалар доирасидаги Ўзбекистон-Қувайт ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қувайт вакилларининг ўзаро ташрифлари жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Қувайт нуфузли делегацияси иштирокининг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг