«Ўзметкомбинат» Туркия бозорига металл прокат экспортини кенгайтирмоқда
«Ўзметкомбинат» Туркия бозорига металл прокат экспортини кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзметкомбинат» АЖ халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ташқи бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаш йўналишида фаол иш олиб бормоқда.
Айни пайтда компания Туркиянинг қувурлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Albitra» ҳамда металл маҳсулотларини савдоси ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи «Tekfem Demir Çelik» корхоналари билан иссиқ прокатланган рулон маҳсулотларини экспорт қилиш масалалари бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Эришилган келишувларни амалга ошириш «Ўзметкомбинат» АЖга янги бозорларга чиқиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маҳсулот экспортини кенгайтириш имконини беради.
Компания ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш орқали ўз позицияларини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Бу эса унинг узоқ муддатли ўсиш стратегияси ва рақобатбардошликни ошириш мақсадларининг ажралмас қисми ҳисобланади.