Валюта курслари 09/02/2026
$1 – 12303.16
UZS – 0.19%
€1 – 14507.89
UZS – -0.0%
₽1 – 159.76
UZS – 0.32%
Қидириш
Ўзгидромет Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир, шамол ва қор ёғиши ҳақида огоҳлантирди

Ўзгидромет Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир, шамол ва қор ёғиши ҳақида огоҳлантирди
 

Ўзгидромет Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир, шамол ва қор ёғиши ҳақида огоҳлантирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги мамлакат ҳудудида яқин кунларда кутилaётган ноқулай об-ҳаво шароитлари ҳақида фавқулодда огоҳлантириш эълон қилди.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, ҳафта давомида республика ҳудудининг деярли барча қисмида ёмғир ёғиши, айрим жойларда туман кузатилиши кутилмоқда.

Баъзи ҳудудларда кучли ёғингарчилик ва шамол тезлигининг кучайиши мумкин.

Мамлакатнинг шимолий ҳамда тоғли ҳудудлари ёмғир қор билан аралаш ҳолда ёғиши, ҳарорат пасайиши эҳтимоли мавжуд.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб қолмоқда.

Ўзгидромет аҳоли ва тегишли хизматларни прогноз қилинаётган об-ҳаво шароитларини инобатга олишга ва хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг