Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 24/04/2025 «Ўзелтехсаноат» уюшмаси делегацияси Хитойда 20 дан ортиқ йирик компаниялар билан музокаралар ўтказди

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси делегацияси Хитойда 20 дан ортиқ йирик компаниялар билан музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 15-17 апрель кунлари "Ўзелтехсаноат" уюшмаси бошқарув раиси М. Юнусов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасининг Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган 137-Халқаро “Canton Fair” кўргазмасида иштирок этди.

Делегация таркибида уюшмага аъзо “Премиер Элестротеч”, “Premier Electrotech”, “Sam-Ferre”, "Artel Electronics Manufacturing" “Texnopark”, “Trinity Technology”, “Sam-Nur-Tafviz” каби маҳаллий соҳа корхоналарининг 16 нафар вакили ҳам ушбу кўргазмада иштирок этди.

Кўргазма доирасида “GREE”, “AUX”, “CHIGO”, “AUCMA”, “XINGX”, “WANBAO”, “MIDEA”, “KEG”, “SKYWORTH”, “LAMO”, “CHANGHONG” “TCL”, “CANDOR”, “YEHOS”, “ICCOLD”, “BLUECARBON”, “HOMA”, “GREATWAY”, “JEZETEEK”, “JG” каби 20 дан ортиқ йирик Хитой компаниялари билан музокаралар олиб борилди.

Учрашувларда Ўзбекистоннинг электротехника саноатида яратилган қулай сармоя муҳити ва инфратузилма имкониятлари таништирилиб, Хитой компанияларига Ўзбекистон орқали хорижий бозорларга чиқиш таклифи билдирилди.

Шунингдек, хорижий инвесторлар учун юртимизда яратилган шарт-шароитлар юзасидан маълумотлар берилди.

Хитой компанияларини Ўзбекистонга кенг жалб этиш, экспорт ҳажмини ошириш ҳамда икки томонлама технологик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувлар ҳам музокаралар марказида бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг