Валюта курслари 26/06/2025
$1 – 12531.78
UZS – 0.61%
€1 – 14538.12
UZS – 0.53%
₽1 – 159.82
UZS – 0.92%
Қидириш
Иқтисод 25/06/2025 «Ўзчармсаноат» Gvardi вa Tergan билан қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бормоқда

«Ўзчармсаноат» Gvardi вa Tergan билан қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон–Туркия бизнес-форуми доирасида чарм саноати йўналишидаги икки муҳим учрашув бўлиб ўтди. «Ўзчармсаноат» уюшмаси вакиллари, соҳа корхоналари ва Халқ банки ҳамкорлигида Туркиянинг етакчи чарм брендлари – Gvardi вa Tergan компаниялари билан амалий музокаралар ўтказилди.

Премиум тоифадаги чарм маҳсулотлари билан машҳур Gvardi компанияси бош менежери Айдин Аксу билан учрашувда чарм хомашёсини Турк бозорига экспорт қилиш, Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этиш, бренд остида ишлаб чиқариш ва дизайн соҳасидаги тажриба алмашинуви каби йўналишлар муҳокама қилинди. Gvardi вакиллари Ўзбек чарм хомашёсига алоҳида эътибор қаратди ва истиқболли ҳамкорлик имкониятларини ижобий баҳолади.

Шунингдек, 30 йиллик тарихга эга Tergan компанияси раҳбари Мустафа Терган билан ўтказилган мулоқотда маҳсулот ишлаб чиқариш, дизайн марказларини яратиш ва савдо тармоқларида шериклик масалалари кўриб чиқилди. Учрашув чоғида Ўзбекистон чарм соҳасидаги ислоҳотлар, кичик саноат зоналари, солиққа оид имтиёзлар ва халқаро логистика имкониятлари тақдимот қилинди.

Мазкур музокаралар натижасида томонлар ўзаро ташрифлар, маҳсулот намуналарини алмашиш, техник талабларга мослаштириш ва тижорат лойиҳаларини шакллантириш бўйича дастлабки келишувларга эришди.

Тошкентда бошланган ушбу мулоқот икки давлат ўртасида чарм саноати соҳасида янги саҳифани очмоқда — самарали, чуқур ва узоқ муддатли ҳамкорлик сари муҳим қадам бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг