Валюта курслари 19/11/2025
$1 – 11940.70
UZS – -0.58%
€1 – 13839.27
UZS – -0.68%
₽1 – 147.40
UZS – -0.27%
Қидириш
«Ўзбекнефтгаз» Schlumberger билан сунъий интеллектни жорий этишни муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» Schlumberger билан сунъий интеллектни жорий этишни муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» Schlumberger билан сунъий интеллектни жорий этишни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси ўринбосари Рустам Шеров ва АҚШнинг «Schlumberger» (SLB) компанияси рақамли хизматлар ва операциялар бўйича ижро этувчи вице-президенти Кари Энн Х. Кёлаас-Холланд иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда асосий эътибор Жамият фаолиятига сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий этиш масалаларига қаратилди.

Томонлар геологик маълумотлар базасини сунъий интеллект асосида модернизация қилиш, шунингдек муҳандислик ва аналитик жараёнларда самарадорликни оширишга хизмат қиладиган GenAI-чатботни ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашдилар.

Шунингдек, сейсмик маълумотларни қайта ишлаш ва интерпретация қилиш бўйича ихтисослашган Марказ ташкил этиш лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. SLB вакиллари дунёнинг турли мамлакатларида бундай марказларни жорий қилиш ва бошқариш бўйича ўзларининг катта халқаро тажрибасини тақдим этиб, мазкур тажриба «Ўзбекнефтгаз» АЖга энг илғор амалиётларни тадбиқ этиш имконини беришини таъкидладилар.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга содиқлигини билдириб, Жамият фаолиятига замонавий рақамли ва интеллектуал технологияларни жадал жорий қилишга тайёр эканликларини қайд этдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг