Валюта курслари 13/10/2025
$1 – 12140.91
UZS – 0.14%
€1 – 14053.10
UZS – -0.29%
₽1 – 149.41
UZS – 0.15%
Қидириш
“Ўзбекнефтгаз” АК ўзининг ривожланиш стратегиясини S&P Global Ratings делегациясига тақдим этди

“Ўзбекнефтгаз” АК ўзининг ривожланиш стратегиясини S&P Global Ratings делегациясига тақдим этди

“Ўзбекнефтгаз” АК ўзининг ривожланиш стратегиясини S&P Global Ratings делегациясига тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекнефтгаз” АЖда “S&P Global Ratings” агентлиги делегацияси ҳамда “UzAssets” АЖ вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир давомида компания фаолияти шарҳи ҳамда ривожланиш стратегияси тақдим этилди.

Тақдимотда углеводородларни қазиб чиқариш ва қайта ишлашни кенгайтириш, молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш, трансформация дастурини амалга ошириш, шунингдек ESG йўналишидаги мақсадларга эришиш каби асосий йўналишлар қамраб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мамлакат иқтисодиётининг муҳим иштирокчиси ва миллий энергетика соҳасининг етакчиси сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлади.

Жамият ресурс базасини кенгайтириш, етакчи халқаро компаниялар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва замонавий технологияларни жорий этиш орқали қазиб чиқариш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу билан бирга, Бухоро НҚИЗда модернизация лойиҳаси изчил давом этиб, “Uzbekistan GTL” заводи эса тўлиқ қувватда барқарор ишламоқда.

Молиявий кўрсаткичлар ҳам ижобий суръатларда ўсмоқда. Капитал тузилмасининг мувозанатлилиги ва юқори ликвидлик даражаси ишлаб чиқариш ҳажмларининг ортиши, давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро молия институтларининг ишончи орқали таъминланмоқда.

“UzAssets” билан ҳамкорликда олиб борилаётган трансформация доирасида ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш ва оптималлаштириш, шунингдек, замонавий корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда. ESG тамойиллари доирасида компания углерод чиқиндиларини камайтириш, энергия самарадорлигини ошириш ва барқарор ривожланиш тамойилларига содиқлигини изчил давом эттирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг