Валюта курслари 19/12/2025
$1 – 12021.61
UZS – -0.32%
€1 – 14092.93
UZS – -0.26%
₽1 – 150.44
UZS – 0.25%
Қидириш
«Ўзбекнефтегаз»нинг янги раҳбари стратегияни тасдиқлаш ва газ қазиб олишни барқарорлаштиришга ваъда берди

«Ўзбекнефтегаз»нинг янги раҳбари стратегияни тасдиқлаш ва газ қазиб олишни барқарорлаштиришга ваъда берди

«Ўзбекнефтегаз»нинг янги раҳбари стратегияни тасдиқлаш ва газ қазиб олишни барқарорлаштиришга ваъда берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖда Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Бошқарув раиси лавозимига тасдиқланган Абдуғани Сангинов жамоага расман таништирилди ва соҳа олдида турган долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан соҳани ҳар томонлама ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқиш учун яратилган шароит ва имкониятларга қарамай кутилган натижаларга эришилмаётгани танқид қилинди.

Ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича энг аввало, геология-қидирув ва қазиб чиқариш ишларини янги босқичга олиб чиқиш, ҳар бир йўналиш фаолиятини қатъий ва самарали чоралар асосида қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, компания структурасини халқаро стандартлар асосида жорий қилиш, янги бошқарув ёндашувларини қўллаш, стратегик лойиҳаларни амалий натижага йўналтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Хорижий ҳамкорлар билан алоқалар форматини таҳлил қилиш, мавжуд молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Йиғилишда янги раҳбар қатъиятли, ишониб берилган ҳар бир топшириққа масъулият билан ёндашиши, ишда энг аввало, тартиб ва интизомга амал қилиб, вазифаларни сидқидилдан бажариши тилга олинди.

Абдуғани Сангинов қисқа муддатларда Жамиятни трансформация қилиш бўйича янги Стратегияни қабул қилиш ва жамоа билан бирдамликда газ қазиб чиқаришни барқарорлаштириш ва соҳада тизимли натижаларга эришилишини билдирди.

Президент топшириғи билан соҳадаги бошқарувни янада кучайтириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирининг нефть ва газ бўйича ўринбосари лавозими жорий қилингани қайд этилиб, мазкур қарор тармоқда тизимли ислоҳотларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР