Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
«Ўзбекнефтегаз» ва SOCAR Устюртда геологик қидирув ишларини тезлаштиришга келишиб олдилар

«Ўзбекнефтегаз» ва SOCAR Устюртда геологик қидирув ишларини тезлаштиришга келишиб олдилар

«Ўзбекнефтегаз» ва SOCAR Устюртда геологик қидирув ишларини тезлаштиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ делегацияси «Туркманистон нефть ва гази – 2025» (ОГТ-2025) халқаро кўргазмаси ва конференциясида иштирок этди.

ОТГ-2025 доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси ҳамда Озарбайжон Республикаси Давлат нефть компанияси – «SOCAR» президенти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар конструктив ва ишбилармонлик руҳида ўтиб, икки компания ўртасидаги шериклик юқори даражада эканлиги яна бир бор тасдиқланди.

Томонлар Устюрт ҳудудида геология-қидирув ишларини олиб бориш бўйича маҳсулот тақсимотига оид Битимни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиб, сейсмик қидирув ишларини бошлашга алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашув якунида майдон ишларини жадаллаштириш, зарур техник ва логистик ресурслар билан таъминлаш ҳамда лойиҳанинг жорий босқичи самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, томонлар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, харажатларни оптималлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш учун сунъий интеллект воситалари, рақамли ечимлар ва автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий этишда ҳамкорликни чуқурлаштириш йўналишларини келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг