Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
«Ўзбекнефтегаз» ва Cargill 3-5 миллиард долларлик молиялаштириш шартномасини имзоладилар

«Ўзбекнефтегаз» ва Cargill 3-5 миллиард долларлик молиялаштириш шартномасини имзоладилар

«Ўзбекнефтегаз» ва Cargill 3-5 миллиард долларлик молиялаштириш шартномасини имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг халқаро савдо-инвестиция бўйича шўба компанияси - «UNG Overseas» ва АҚШнинг «Cargill» корпорацияси ўртасида Ўзбекистон энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Мазкур келишувга мувофиқ, томонлар 3 миллиард АҚШ долларигача узоқ муддатли молиялаштиришни жалб этиш бўйича келишиб олди. Молиялаштириш ҳажми босқичма-босқич 5 миллиард АҚШ долларигача кенгайтирилиши назарда тутилган.

Ҳамкорликнинг асосий мақсади — Ўзбекистоннинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлаш, ресурс барқарорлигини ошириш ва мамлакатнинг изчил ривожланишини қўллаб-қувватлашдир.

Қайд этиш жоизки, мазкур келишув мамлакатимизнинг ўсиб бораётган энергия истеъмоли, иқлимий ўзгаришлар ва саноат модернизацияси шароитида энергетика, сув хўжалиги ва экология каби асосий тизимларнинг ишончлилиги, самарадорлиги ва барқарорлигини ривожлантиришга хизмат қилади.

Лойиҳалар доирасида аҳоли ва саноат учун энергетика таъминоти, тизимли хатарларни камайтириш ва инфратузилмани модернизация қилиш, энергетик ва сув ресурсларини бошқаришда самарадорликни ошириш, экологик мувозанат, саноат рақобатбардошлиги ва энергия мустақиллигини таъминлаш йўналишлари бўйича молиялаш масалалари кўриб чиқилади.

«UNG Overseas» халқаро шериклар билан стратегик ишларни мувофиқлаштиради, «Cargill» эса тизимлаштирилган молиялаш бўйича глобал экспертиза асосида амалий ечимлар тақдим этади.

Имзоланган келишув Ўзбекистоннинг узоқ муддатли энергетик барқарорлигини таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлиб, мамлакатнинг устувор тармоқларига халқаро инвестицияларни кенгроқ жалб этиш имкониятларини очади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг