Валюта курслари 28/10/2025
$1 – 12053.46
UZS – -0.53%
€1 – 14026.61
UZS – -0.3%
₽1 – 152.43
UZS – 1.97%
Қидириш
Ўзбекистон–Саудия Арабистони: парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон–Саудия Арабистони: парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон–Саудия Арабистони: парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 27 октябрь куни Сенатда “Ўзбекистон-Саудия” ва “Саудия- Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг қўшма мажлиси онлайн шаклида ўтказилди.

Мажлисда Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони ўртасидаги  муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика, IT, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва қатъияти туфайли изчил ривожланиб бормоқда. Сўнгги йилларда ўтказилган олий даражадаги учрашувлар ва ташрифлар стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиққани таъкидланди.

Суҳбат чоғида олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш юзасидан парламент назоратини кучайтириш, ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштириш, қонунчилик соҳасида тажриба алмашиш ва парламентлараро ҳамкорликни мунтазам давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг