Ўзбекистоннинг UzTest компанияси вакили Жанубий Кореяда бўлиб, KCL билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси вакили Корея Республикасига ташриф буюриб, KCL (Korea Conformity Laboratories) мутахассислари билан учрашувда иштирок этди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, «UzTest» вакили KCL лабораториясида бўлиб, синов жараёнлари ва илғор технологиялар билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида Сеул шаҳридаги янги лабораторияларга ҳам ташриф буюрилиб, уларнинг техник имкониятлари ўрганилди ҳамда истиқболда амалга ошириладиган янги лойиҳалар юзасидан келишувларга эришилди.