Валюта курслари 14/01/2026
$1 – 12048.04
UZS – -0.42%
€1 – 14062.47
UZS – -0.51%
₽1 – 153.28
UZS – -0.35%
Қидириш
Ўзбекистоннинг тўқимачилик салоҳияти Heimtextil 2026 халқаро кўргазмасида намоиш этилмоқда

Ўзбекистоннинг тўқимачилик салоҳияти Heimtextil 2026 халқаро кўргазмасида намоиш этилмоқда

Ўзбекистоннинг тўқимачилик салоҳияти Heimtextil 2026 халқаро кўргазмасида намоиш этилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 13 январь куни Германиянинг Франкфурт шаҳридаги Messe Frankfurt кўргазма комплексида уй ва интерьер тўқимачилик соҳасидаги энг йирик ва нуфузли халқаро кўргазмалардан бири — Heimtextil 2026 ўз ишини бошлади.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон Республикаси енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва «Ўзтекстильпром» Ассоциацияси ҳамкорлигида 132 кв.м майдонда миллий «Made in Uzbekistan» ягона стенди ташкил этилган бўлиб, унда мамлакатимиз тўқимачилик саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти кенг кўламда намойиш этилмоқда.

Миллий экспозицияда 14 та ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари иштирок этмоқда. Ўзбекистон стенди 9-павильон, G-13 секторида жойлаштирилган.

Heimtextil 2026 кўргазмасида иштирок қилиш халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, маҳаллий корхоналарнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, янги бизнес алоқаларини ўрнатиш ва «Made in Uzbekistan» брендини жаҳон бозорида янада мустаҳкамлашда муҳим босқич сифатида қаралади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг