Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Малайзияда намойиш этилди — UzDaily.uz
Валюта курслари 10/09/2025
$1 – 12355.14
UZS – -0.68%
€1 – 14539.53
UZS – -0.3%
₽1 – 148.48
UZS – -2.23%
Қидириш
Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Малайзияда намойиш этилди

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Малайзияда намойиш этилди

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Малайзияда намойиш этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 5-7 сентябрь кунлари Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган Малайзиянинг энг йирик сайёҳлик кўргазмаси – “MATTA Fair”да Туризм қўмитаси ва “Миллий ПР-маркази” ДУК томонидан мамлакатимиз дипломатик ваколатхонаси кўмагида Ўзбекистоннинг миллий стенди тақдим этилди.

Ушбу тадбирда иштирок этиш халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, миллий сайёҳлик маҳсулотларини тарғиб қилиш ва минтақанинг туризм соҳаси вакиллари билан бевосита алоқалар ўрнатиш учун муҳим қадам бўлди.

Тадбирда мамлакатимизда фаолият юритаётган туроператорлар, “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси, Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти туризм бошқармалари вакиллари иштирок этди. Кўргазма доирасида Малайзия ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги туризм соҳаси вакиллари билан билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш имконини берувчи бир қатор B2B учрашувлари ўтказилди.

Бундан ташқари, кўргазма меҳмонлари учун Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти бўйича тақдимот уюштирилди. Ташриф буюрувчилар мамлакатимизнинг бой маданий мероси, тарихи, миллий таомлари ва меҳмондўстлик анъаналари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўзбекистоннинг “MATTA Fair”да иштироки мамлакатимизнинг жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатидаги обрўсини мустаҳкамлашга хизмат қилди, хорижий ҳамкорларнинг ҳамкорликка бўлган қизиқишини оширди ва минтақанинг етакчи майдонида юртимизга саёҳат қилишнинг рақобатбардош афзалликларини намойиш этиш имконини берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг