Валюта курслари 18/11/2025
$1 – 12009.92
UZS – -0.25%
€1 – 13933.91
UZS – -0.42%
₽1 – 147.80
UZS – -0.92%
Қидириш
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги туризм бренди элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги туризм бренди элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги туризм бренди элчиси тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги туризм бренди элчисини тайинлаш маросими ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Элчихонасида ўтказилган тадбирда Абдулазиз Али Ал Шаҳрига Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги туризм бренди элчиси сертификати тантанали равишда топширилди.

Ушбу ҳужжатни номзодга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев тақдим этди.

Маросим давомида икки давлат ўртасида туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам сўз юритилди. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай тадбирлар икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқларимиз ўртасида ўзаро қизиқишни оширишга хизмат қилиши қайд этилди.

"Ўзбекистонинг бой тарихи, сайёҳлик маданиятини тарғиб этиш нафақат юксак шараф, балки улкан масъулият ҳамдир. Қадимдан илму маърифат ўчоғи бўлиб келган бу давлатнинг ютуқлари, маданияти ва туризм салоҳиятини диёримизда, маҳаллий аҳоли орасида оммалаштиришга астойдил ҳаракат қиламан", – дейди Абдулазиз Али Ал Шаҳри.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг