Ўзбекистоннинг қатор минтақаларида метан ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятига чекловлар жорий қилинди
Ўзбекистоннинг қатор минтақаларида метан ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятига чекловлар жорий қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида метан ёқилғи қуйиш шохобчалари иш вақтига нисбатан янги чекловлар белгиланди.
Тошкент шаҳрида 78 та шохобча 06:00 дан 23:00 гача ишлайди. Андижон вилоятида 143 та шохобча 05:00 дан 17:00 гача очиқ бўлади, Наманган вилоятидаги 134 та шохобча ҳам 05:00 дан 17:00 гача фаолият юритади.
Фарғона вилоятида 173 та шохобча автомобилларга 06:00 дан 18:00 гача хизмат кўрсатади. Қорақалпоғистон Республикасида 124 та шохобча 06:00 дан 18:00 гача, Сирдарё вилоятидаги 53 та шохобча ҳам 06:00 дан 18:00 гача ишлайди. Навоий вилоятида 51 та шохобча 06:00 дан 19:00 гача фаолият юритади.
Хоразм вилоятида 94 та метан ёқилғи қуйиш шохобчаси 05:00 дан 17:00 гача очиқ, Сурхондарё вилоятидаги 106 та шохобча эса 06:00 дан 17:00 гача автомобилларга хизмат кўрсатади.