Валюта курслари 27/02/2026
$1 – 12136.57
UZS – -0.0%
€1 – 14318.73
UZS – 0.08%
₽1 – 157.70
UZS – -0.52%
Қидириш
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси мамлакат фуқаросининг жасадини ватанига қайтариш ишларини ташкил қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Элчихона дипломатлари томонидан Мисрда юрак хуружи билан вафот этган сурхондарёлик 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси Б.Анинг жасади ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мудҳиш воқеа ҳақида хабар олиниши билан элчихона масъуллари тегишли маҳаллий идоралар билан алоқа ўрнатиб, барча зарур ҳужжатларни тезкор равишда расмийлаштириш чоралари кўрилган.

Шу билан бирга марҳуманинг Мисрдаги оила аъзоларига алоҳида эътибор қаратилди. Элчихона авиакомпания ҳамда маросим хизматлари бўйича мувофиқлаштириш ишларида ҳам кўмаклашди.

Марҳуманинг оиласи хоҳишига кўра, уни миллий анъаналарга мувофиқ дафн этиш учун жасаднинг Ўзбекистонга етказилиши таъминланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР