Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси консуллик бўлимида 2025 йилнинг ўтган даврида юзта никоҳ расмийлаштирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонасида 2025 йилнинг ўтган даврида юзта никоҳ расмийлаштирилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистонинг Корея Республикасидаги элчихонаси консуллик хизматларини кўрсатишда етакчи ўринларда бўлиб келмоқда.
Хусусан, ФҲДЁни (Фуқаролик ҳолати далолатномаси ёзувлари) қайд этиш ва расмийлаштириш сони бўйича хориждаги элчихоналар ўртасида биринчи ўринда қолмоқда.
Элчихона консуллик бўлими томонидан жорий йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон фуқаролари Элёр Нурдинов ва Нилуфархон Нуриддинова ўртасидаги никоҳ расмийлаштирилди.
Мазкур никоҳ элчихонада 2025 йил давомида расмийлаштирилган 100-никоҳ бўлди.