Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси фуқароларни хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ислом Республикаси Эронда ҳарбий-сиёсий вазият кескинлашган шароитда, Ўзбекистон Республикасининг Теҳрондаги Элчихонаси мамлакат ҳудудида бўлиб турган ҳамюртларга мурожаат йўллади.
Мурожаатда ракеталар билан боғлиқ эҳтимолий хавф ва минтақадаги ноаниқ вазиятда шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича тавсиялар берилган.
Элчихона томонидан қуйидаги тавсиялар берилмоқда:
хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш ва одамлар кўп тўпланадиган жойлардан узоқ юриш;
Эрон расмий идоралари ва Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси томонидан эълон қилинаётган расмий маълумотларни диққат билан кузатиш;
ўзингиз билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда фавқулодда ҳолатлар учун Элчихона алоқа маълумотларини доим олиб юриш.
Зарур ҳолларда қуйидаги элчихона телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:
+98 21 2229 9780
+98 21 2283 2025
Шунингдек, электрон почта орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин: iri.uzembassy@mfa.uz
Мазкур мурожаат Эрондаги ҳарбий ва ядровий объектларга қилинган зарбалар тўғрисидаги хабарлар ортидан, минтақада вазият кескинлашгани сабабли эълон қилинди.