Валюта курслари 22/01/2026
$1 – 12122.07
UZS – 0.4%
€1 – 14187.67
UZS – 0.21%
₽1 – 156.39
UZS – 0.79%
Қидириш
Ўзбекистон–Нидерландия: аграр соҳада халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон–Нидерландия: аграр соҳада халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон–Нидерландия: аграр соҳада халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Нидерландиянинг Ўзбекистондаги вакили Олимжон Қосимов билан учрашди.

Мулоқот икки давлат ўртасида аграр соҳада шаклланиб бораётган ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланди.

Учрашув давомида томонлар қишлоқ хўжалиги тармоғини модернизация қилиш, илғор тажрибаларни жорий этиш ва инновацион ёндашувларни кенг қўллаш масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, иссиқхоначилик йўналишида Нидерландиянинг дунёда эътироф этилган илғор тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада маҳаллий мутахассислар ва фермерлар учун семинар-тренинглар ташкил этиш, билим ва тажриба алмашувини йўлга қўйиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Шунингдек, учрашувда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорт ва экспорт ҳажмини ошириш, логистика ва савдо занжирларини янада такомиллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Томонлар ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш орқали ҳар икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари учун янги бозорлар очилиши мумкинлигини қайд этдилар.

Мулоқот жараёнида гулчилик йўналишида ҳам ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ушбу соҳада Нидерландиянинг тажрибаси ва технологияларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар эришилган келишув ва таклифларни амалий босқичга ўтказиш, ҳамкорлик доирасидаги ишларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг