Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Ўзбекистонликлар январь–август ойларида суғуртага 7,7 трлн сўм сарфлади

Ўзбекистонликлар январь–август ойларида суғуртага 7,7 трлн сўм сарфлади
 

Ўзбекистонликлар январь–август ойларида суғуртага 7,7 трлн сўм сарфлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида 7,7 трлн сўмлик суғурта хизматлари кўрсатилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 трлн сўмга ошган.

Суғурта хизматлари ҳажмида энг катта улушни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт воситалари ва бошқа транспорт турларини суғурталаш, юк ва мулкни суғурталаш ва бошқалар эгаллади. Мазкур хизматларнинг улуши 81 % ни ташкил этди.

2025 йилнинг январь-август ойларида қайта суғурталаш хизматлари 13,9 % ни, ҳаётни суғурталаш бўйича хизматлар улуши эса 5,1 % ни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР