Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореянинг KIA AUTO компаниясида ишлашлари мумкин бўлади

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореянинг KIA AUTO компаниясида ишлашлари мумкин бўлади

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореянинг KIA AUTO компаниясида ишлашлари мумкин бўлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сеул шаҳрида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Кореянинг “KIA AUTO” компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

“KIA AUTO” компаниясининг Кореяда бўйлаб 580 та автомобилларга хизмат кўрсатиш марказлари бўлиб, йил давомида “KIA” томонидан ишлаб чиқарилган 1 миллиондан ортиқ автомобилларга техник хизмат кўрсатади.

Малакали кадрларга эҳтиёж катта бўлган бу соҳага ҳозиргача Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилинмаган.

Миграция агентлиги томонидан — Корея билан ҳамкорликда мамлакатимизда “KIA AUTO” стандартларига мос устахоналар очиш, автокузов усталари ва автотехникларни тил ҳамда касб кўникмаларига тайёрлаб, Е-7 визаси асосида ишга жойлаштириш таклиф қилинди.

Ҳамкорлар таклифларни қўллаб - қувватлаган ҳолда, ўқув марказларини ташкил этиш бўйича амалий ишларга киришиш масаласини муҳокама қилиш учун жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюришини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг