Ўзбекистонлик тадбиркорлар Мозори-Шарифдаги савдо уйига ташриф буюришди
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Мозори-Шарифдаги савдо уйига ташриф буюришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Амалий ташриф доирасида ўзбек ишбилармонлари Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида фаолият юритаётган Ўзбекистон савдо уйига ташриф буюрди.
Ташриф давомида тадбиркорлар у ерда тақдим этилган маҳаллий маҳсулотлар ассортименти, савдо жараёнлари ҳамда экспортни ташкил этиш механизмлари билан танишдилар.
Маълумки, мазкур савдо уйи 220 кв.м майдонда жойлашган бўлиб, доимий шоурум ва омборхона фаолият кўрсатмоқда. Ушбу майдон ўзбек маҳсулотларини Афғонистон бозорига етказиш ва маҳаллий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри ишлаш учун муҳим савдо платформаси ҳисобланади.
Тадбиркорлар ташриф чоғида маҳсулотлар тақдимоти, логистика масалалари ва янги шартномалар тузиш имкониятларини муҳокама қилиб, савдо ҳажмини кенгайтириш бўйича фикр алмашдилар.